...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кубада самолёт қулади. Қурбонлар сони 100 дан ортиқ


14:50, 19.05.2018 Олам
 2 546

Ҳаво лайнери оролнинг шарқий қисмидаги Ольгин шаҳрига кетаётган бўлган.

Кеча, 18 май куни Кубада йўловчи ташувчи самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
 
Самолёт бортида 104 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзолари бўлган.
 
Авиаҳалокатнинг сабаби ҳозирча номаълум. Куба Ҳукумати текширув ишлари бошланганини маълум қилган.
 
Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида расмий ахборот йўқ. ОАВнинг хабар беришича, камида уч киши омон қолган ва улар ҳозирда жуда оғир аҳволда.
 
Куба Ҳукумати авиаҳалокат сабаб 3 кун давомида миллий мотам эълон қилган.
 
“Сubana de Aviacion” авиакомпаниясига қарашли Boeing - 737 самолёти Гавана аэропортидан учгач, ҳалокатга учраган. Ҳаво лайнери оролнинг шарқий қисмидаги Ольгин шаҳрига кетаётган эди. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Куба авиаҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!