...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Колумбияда сув тўғони ёрилиб кетди


14:46, 19.05.2018 Олам
 3 480

Тўғон ёрилиши натижасида 600 га яқин одам уйсиз қолган.

Колумбияда Гидроэлектрстанция қуришдаги хато туфайли тўғон ёрилиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, Каука дарёси яқин атрофдаги зовурларни вайрон қилгач, ўн минглаб одамларни эвакуация қилишга тўғри келди. 600 га яқин одам уйидан маҳрум бўлган, шунингдек, икки кўприк, икки мактаб ва шифохона ҳам вайрон бўлган.
 
Аввалроқ, 100 минглаб одамлар жабр кўришидан хавфсираган маҳаллий ҳокимият органлари саккиз муниципалитетда эвакуация ўтказишни эълон қилган эди. Антиокия департаменти губернатори содир бўлган ҳодисани миллий фожиа деб атаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Колумбия ГЭС 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!