...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди


11:49, 10.01.2017 Олам
 5 142

Комсомольская туманида автомобиль гаражида юзага келган ёнғин ўчирилганида, у ердан икки кишининг жасади топилган.

Россиянинг Самара вилояти Тольятти шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси Янги йил кечаси куни кабоб пишираман деб ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Волга Ньюс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
31 декабрь куни кечаси шаҳарнинг Комсомольская туманида автомобиль гаражида юзага келган ёнғин ўчирилганида, у ердан икки кишининг жасади топилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг аниқлашларича, вафот этганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
 
Тахминларга кўра, 50 ва 52 ёшли фуқаролар Янги йил кечасида гаражда кабоб пиширишмоқчи бўлишган, аммо ёнғин юзага келиб оқибатда уларнинг иккаласи ҳам ҳалок бўлишган.
 
Айни вақтда мазкур иш юзасидан суриштирув ишлари бошланганлиги хабар қилинмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия Самара Тольятти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!