...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда 20 нафар одам куйдирги касалига чалинди


14:56, 02.08.2016 Олам
 4 073

Кеча, 1 август куни 12 ёшли бола Ямал-Ненецк автоном округида куйдирги касалидан вафот этди.

Россиянинг Ямал-Ненецк автоном округида 20 нафар буғу боқувчилар ва уларнинг оила аъзоларида куйдирги касали борлиги аниқланди. Бу ҳақда TACC нашри округ губернатори матбуот хизматига ҳавола қилиб хабар берди
 
“Салехард округ шифохонасида даволанаётган 20 нафар кўчманчида куйдирги борлиги аниқланди”, дейилади хабарда.
 
Кеча, 1 август куни мазкур округда 12 ёшли бола куйдирги касалидан вафот этгани ҳақида хабар берилган.
 
Маълумот ўрнида, 1788 йил рус олими С.С.Андреевский Сибирдаги эпизоотия вақтида бу касалликни ҳайвондан ўзига юқтириб, одамлар билан ҳайвонларда учрайдиган касаллик бир хил эканлигини исботлади ва бу касалликни “сибир яраси” (“Сибирская язва”) деб аташни тавсия қилди. У куйдиргининг патологик анатомияси, клиник турларини тасвирлаган, шу билан бирга, унинг олдини олиш ва даволаш усулларини ишлаб чиққан.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Куйдирги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!