...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия ва Туркия ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқчи


11:14, 07.12.2016 Олам
 1 814

Туркия ва Россия муносабатлари совуқлашгани сабаб икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик соҳаси бироз чекиниш бўлган эди.

Анқара Москва билан ҳарбий-техника соҳасида ҳамкорлик қилиш келишувига эришди. Ушбу келишувга эришилгани борасида  Туркия Бош вазири Биналий Йилдирим маълум қилган. Бу ҳақида “Rosbalt.ru” нашри хабар берди.
 
Бош вазир, шунингдек, олдин Туркия ва Россия муносабатлари совуқлашгани сабаб икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик соҳаси бироз чекиниш бўлганини таъкидлади.
 
“Биз аниқ лойиҳа борасида келишмадик, шунчаки, ушбу масалаларни муҳокама қилдик. Икки томон ҳам муносабатларни ривожлантириш муҳим эканини билиб турибди. Биз Россия билан келишишга эришдик”, дейди Бинали Йилдирим.
 
Туркия Бош вазири мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий соҳадаги келишув икки йўналишда олиб борилишини айтиб ўтди.
 
“Бизда кўплаб энерголойиҳалар мавжуд, уларни тезлаштириш лозим. Лекин бунга қўшимча равишда коинот ва мудофаа соҳаси масалалари ҳам кўриб чиқилди. Албатта, ушбу масалалар доирасида янги лойиҳалар ишлаб чиқилади”, деб ҳисобот берди Туркия Бош вазири.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Россия-Туркия Бинали Йилдирим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!