...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия сиёсатида катта йўқотиш


10:31, 21.02.2017 Олам
 3 481

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин 65 ёшга тўлишидан бир кун аввал тўсатдан Нью-Йоркда вафот этди.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин 20 февраль куни Нью-Йоркда вафот этди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
 
Виталий Чуркин 64 ёшда ҳаётдан кўз юмди. У 65 ёшни қарши олишига 1 кун қолганида оламдан кўз юмди, яъни бугун, 21 февраль куни Виталий Чуркин 65 ёшга тўлган бўлар эди.
 
“Россия Ташқи ишлар вазирлиги чуқур қайғу билан шуни хабар қиладики, 20 февраль куни Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин 65 ёшга тўлишидан бир кун аввал тўсатдан Нью-Йоркда вафот этди. Виталий Иванович Чуркиннинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз”, дейилган вазирлик хабарида.
 
Виталий Чуркиннинг вафот этганлиги тўғрисидаги хабар тезда ОАВ орқали тарқалиб кетди. Россия матбуотида унинг сиёсий қарашлари, ўз Ватани учун хизмат қилганлиги, унинг ўлими мамлакат дипломатияси учун оғир жудолик бўлганлиги таъкидланди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия Элчи Виталий Чуркин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!