...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Шимолий Кореяга ёрдам қўлини чўзди


16:02, 23.07.2016 Олам
 5 092

Россия гуманитар ёрдам сифатида КХДР халқига яна 400 тонна ун етказишга ваъда берди.

Россиянинг “Профессор Хлюстин” кемаси Шимолий Кореянинг Нампхо портига гуманитар ёрдам билан келди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар берди.

Гуманитар ёрдамни етказиш юзасидан ўтказилган тадбирда Россиянинг Шимолий Кореядаги муваққат ишлар вакили Александр Минаев, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг КХДРдаги Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури вакили Свен Телин ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

“Бу сафар кореялик дўстларимизга 3151 тонна ун етказиб бердик”, дейилади Россиянинг КХДРдаги элчихонаси хабарида. Бундан ташқари, яна 400 тонна ун Чхонжин шаҳрига етказиб берилади.

Шимолий Кореянинг Нампхо порти бошлиғи ўринбосари Чхве Мён Су Россияга ўз миннатдорчилигини билдириб, кореяликлар бу ёрдамни ҳеч қачон унутмасликларини айтиб ўтди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Шимолий Корея Гуманитар ёрдам КХДР 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!