...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия жосуслигида айбланган ҳарбий озодликка чиқарилди


15:10, 14.11.2018 Олам
 3 265

Суд прокурорларнинг расмий илтимосини рад қилди.

Кеча, 13 ноябрь куни Австрияда Россия фойдасига жосуслик қилишда айбланган собиқ полковник суд иши бошлангунгача озодликка чиқарилди.
 
“Reuters”нинг хабар беришича, суд прокурорларнинг айбланувчини тутқунликда қолдириш ҳақидаги  илтимосномасига қарамай уни озодликка чиқарган.
 
“Хочиб кетиш хавфи йўқ”, деб баҳолаган Зальцбургдаги суд.


 
Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни Австрияда 20 йил давомида Россия учун айғоқчилик қилишда гумонланган истеъфодаги ҳарбий қўлга олинганди. Бироз ўтиб эса Россия уни 1988 йил Теҳронда “илинтиргани” ҳақида хабарлар тарқалди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Австрия-Россия Жосус можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!