...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Федерациясининг президенти Эронга боради


18:50, 12.10.2017 Олам
 2 006

Музокараларда Россия, Эрон, Озарбайжон президентлари минтақавий муаммоларни ва ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратади.

Россия Федерациясининг президенти Владимир Путин Эронга ташриф буюради. Бу ҳақда давлат бошлиғининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
 
“...Сафар режалаштирилган. Уч томонлама учрашувлар ўтказилади: Россия, Эрон, Озарбайжон президентлари иштирокида”, деб таъкидлаган Песков.
 
Музокараларда юқорида тилга олинган давлат раҳбарлари минтақавий муаммоларни ва ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратади.
 
Россия Федерацияси президенти матбуот котибининг айтишича, ушбу ташриф жорий йилнинг 1 ноябрь куни амалга оширилиши мумкин.
 
Аввалроқ МДҲ давлат раҳбарлари ўтказган йиғилишда асосий эътибор Афғонистондаги вазиятга қаратилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Россия Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!