...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия авиасозлари “сўнгги кун самолёти”ни яратишди


15:21, 17.11.2017 Олам
 3 881

Самолётнинг ўта оғир вазни — унинг юқори тезлигига мутлақо таъсир ўтказа олмайди.

Россия авиасозлари энг мукаммал самолётни яратишди. “Оқ қуш” деб номланувчи супер бомбардимон ТУ–160 русумли самолёт — стратегик аҳамиятли ҳарбий қирувчи самолёт ҳисобланади.
 
Куни кеча Қозон шаҳрида унинг тантанали таништириш маросими ўтказилди. Бу самолёт айни пайтдаги энг баҳайбат ва жуда кучли ҳамда энг оғир жанговор ҳарбий авиатехника деб эътироф этилди.
 
Энг қизиқарлиси, самолётнинг ўта оғир вазни унинг юқори тезлигига мутлоқо таъсир ўтказмайди. Тезлик унинг энг олий сифатларидан бири саналади.
 
ТУ-160 русумли самолёти илк бор 1984 йил ишлаб чиқарилган, аммо 1992 йил январь ойидан Борис Ельцин қарори билан унинг ишлаб чиқарилиш тўхтатилган эди. Қайта ишлаб чиқаришга рухсат берилган самолётнинг бугунгиси “сўнгги кун самолёти” деб номланмоқда.
 
Россия Мудофаа вазирлиги таклифи билан қайта ишлаб чиқарилишига рухсат берилган ТУ-160 номи бироз ўзгартирилди ва у TУ-160M2 деб номлана бошлади.
Барчанинг диққатига бўлган ТУ-160 нинг илк парвози 2018 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Hoursnews” ахборот агентлиги.
 
“Россия Мудофаа вазирлиги ҳисобида турган барча шу маркадаги самолётлар қайта модернизация қилинади, юқори технологиялар ёрдамида яқин йилларда барча самолётларни қайта такомиллаштирамиз”, дейди ушбу махсус гуруҳ раҳбари генерал-лейтенант Сергей Кобилаш.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:ТУ-160 Самолёт Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!