...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдиньо касбини ўзгартирди


11:00, 23.03.2018 Спорт
 4 170

Бразилиялик футболчи “Барселона” сафида Европа чемпионлар лигаси ғолибига айланганди.

Футболчилик фаолияти давомида “ПСЖ”, “Барселона” ва “Милан” каби дунёнинг энг кучли клубларида тўп сурган бразилиялик Роналдиньо сиёсат майдонига киришни мўлжаллаб турибди.
 
2006 йилда “Барселона” сафида Европа чемпионлар лигаси ғолибига айланган Роналдиньо жорий йилнинг октябрь ойида мамлакат Сенати ва халқ вакиллари мажлисига ўз номзодини қўймоқчи.
 
Бразилия нашрларида ёзилишича, футболчи сиёсат билан шуғулланишни бир йил олдин бошлаган. Айни пайтда бу соҳада мамлакатдаги тажрибали сиёсатдонлар билан тажриба алмашмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Роналдиньо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!