...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Паралимпияси. Ўзбекистон мусобақа рейтингида тўрт поғона пастлади


15:31, 10.09.2016 Спорт
 4 706

Кеча, 9 сентябрь куни тўрт нафар ўзбекистонлик спортчилар баҳс олиб бордилар, шулардан уч киши бронза медалларини ютишга муваффақ бўлди

Кеча, 9 сентябрь куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларнинг иккинчи куни якунига етди. Биринчи кунги баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар 8та медаль ютган бўлса, иккинчи кунда учта бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Ўзбекистон Паралимпия делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 11тага етди.
 
Кечаги баҳсларда тўрт  нафар ўзбекистонлик спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.  Шулардан дзюдочи Феруз Саидов 73 килограмм вазн доирасида бронза медалини қўлга киритди.  Турсунпошша Нурметова дзюдо бўйича аёллар ўртасида 63 килограмм вазн доирасида бронза ва ўн метр масофада тўппончадан ўқ отиш баҳсларида иштирок этган  Сервер Ибрагимов ҳам бронза медалига сазовор бўлди.
 
Мусобақа рейтингига назар ташлайдиган бўлсак,  унда Ўзбекистон учта олтин, иккита кумуш ва олтита бронза медали билан еттинчи ўринда бормоқда ва кеча банд этиб турган натижадан тўрт поғона пасайди. Рўйхатнинг энг юқори ўринларида Хитой (49, 20та олтин, 17та кумуш ва 12та бронза),  Буюк Британия (27, 12та олтин, 6та кумуш ва 9та бронза) ва Украина (26, 7та олтин,  6та кумуш ва 13та бронза) терма жамоалари боришмоқда
 
Бугун,  10 сентябрь куни қуйидаги спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар:
 
Одил Тулендибаев (дзюдо, +100 кг) – соат 18:00да.
 
Гулрух Раҳимова (дзюдо, -70 кг) – соат 18:00да.
 
Ҳайтжон Алимова (дзюдо, +70 кг) – соат 18:00да.
 
Шуҳрат Бобоев (дзюдо, -90 кг) – соат 18:00да.
 
Ширин Шарипов (дзюдо, -100 кг) – соат 18:00да.
 
Миран Сахатов (енгил атлетика,  100 метрга югуриш) – соат 18:20да.
 
Дмитрий Хорлин (сузиш, 200 метр, комплекс) – соат 18:30да. 
 
Фотимахон Амилова (сузиш, 200 метр, комплекс) – соат 18:30да.
 
Шохсанам Тошпўлатова (сузиш, 200 метр,  комплекс) – соат  18:30да.
 
Фирдавс Мусабеков (сузиш,  200 метр, комплекс) – соат 18:30да. 
 
Дониёр Солиев (енгил атлетика, узунликка сакраш) – соат  18:40да.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Паралимпия Рио-де-Жанейро Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!