...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Олимпиадаси. Бугун беш нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларда қатнашади


10:40, 13.08.2016 Спорт
 3 743

Бугунги ўйинларда Олимпиададаги Ўбекистон байроқдори Баҳодир Жалолов рингга чиқади.

Кеча, 12 август куни Бразилиянинг Рио-де-Женейро шаҳрида ўтказилаётган Олимпиада ўйинларида 10 нафар ўзбекистонлик спортчи мамлакат шарафини ҳимоя қилиш учун баҳсларда иштирок этди.
 
Ўзбекистонлик дзюдочи Абдулла Тангриев ярим финал баҳсларигача етиб келди, лекин япониялик рақибига ютқазиб қўйди.  Шундан сўнг, бронза медали учун курашда бразилиялик спортчига имкониятни бой берди. Аёл боксчи  Ёдгорой Мирзаева ҳам рақибига ютқазиб, мусобақани тарк этди. Енгил атлетикачи Екатирина Тунгускова 10 километрга югуриш баҳсларида маррага етиб бора олмаган бўлса, бошқа бир спортчи Ситора Ҳамидова мазкур баҳсларда 24-ўрин билан кифояланди. Боксчи Ҳасанбой Дўстматов финал йўлланмасини қўлга киритди. Боксчи Хуршид Тожибоев бразилиялик рақибига қарши рингга чиқди ва мағлубиятга учради. Боксчи Бектемир Мелиқўзиев илк жангини ўтказди ва ғалаба қозонди. У нимчорак финал жангида австралиялик Даниэль Льюисни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.  
 
Олимпиадада медаль жамғариш бўйича Ўзбекистон 55-ўринга тушиб қолди. Унда ҳамон иккита бронза бор. Рўйхатнинг биринчи ўрнида кетаётган АҚШда 50та медаль мавжуд. Ундан кейинги ўринларда Хитой (37та медаль), Буюк Британия (22та медаль) давлатлари кучли учликни якунлаб берган
 
Бугун, 13 август куни Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш учун  беш нафар спортчи баҳс олиб боради.
 
Шаҳобиддин Зоиров - (Бокс, 52 кг вазн тоифасида, 1/16 финал) – соат 19:15да.
 
Екатерина Воронина - (Енгил атлетика, кўпкураш, узоқликка сакраш) – соат 19:45да.
 
Шаҳрам Ғиёсов - (Бокс, 69 кг вазн тоифасида чорак финал) – соат 20:30да.
 
Рустам Тўлаганов - (Бокс, 91 кг вазн тоифасида,  ярим финал) – соат 20:45да.
 
Баҳодир Жалолов - (Бокс, +91 кг вазн тоифасида,  нимчорак финал) – соат 03:15да.
 
Екатерина Воронина - (Енгил атлетика, эттикураш, найза улоктириш) – соат 04:00да.
 
Екатерина Воронина - (Енгил атлетика, еттикураш, 800 метрга югуриш) – соат 07:18да.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Бразилия Рио-де-Женейро Баҳодир Жалолов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!