...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рим папаси Арманистонга ташриф буюрди


09:39, 25.06.2016 Олам
 2 509

Франциск Арманситонда уч кун давомида бир қатор жойларга ташриф буюради, жумладан, арманлар қирғини хотира майдонига.

Рим Папаси Франциск Арманистонга келди.  Ереваннинг  “Звартноц Армения” аеропортида Рим папасини Арманистон президенти Серж Саргсян ва бутун арманистонликлар Католикоси Гарегин II кутиб олди.  Бу ҳақда “Armenia Today” хабар бермоқда.
 
Франциск махсус протокол қоидаларига мос равишда кутиб олинди.  Унинг шарафига болалардан иборат мусиқа дастаси  қўшиқ ижро этди. Болалар Рим папасига арманлар тимсоли бўлган лаваш ва ўрик тортиқ қилдилар.
 
Рим папаси Арманистонда уч кун бўлади. Ташриф чоғида у Еревандаги Цицернакаберд хотира майдонига боради. Бу майдон ХХ аср бошида 1.5 миллион арманларнинг қирғин қилингалигига бағишлаб қурилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Рим Папаси Франциск Арманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!