...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов Мўғулистон Президенти билан учрашув ўтказди


21:17, 24.06.2016 Жамият
 3 237

Учрашувда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24 июнь куни Кўксаройда Мўғулистон Республикаси Президенти Цахиагийн Элбегдорж билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Президент Ислом Каримов учрашувда Мўғулистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга кенг йўл очишини таъкидлади. 

Ўзбекистон ва Мўғулистонда ҳамкорликни ривожлантириш учун имкониятлар кўп. Турли соҳаларни ўрганиш, фойдаланилмаётган ресурсларни ишга солиш, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатига хизмат қилади. 

Учрашувда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди. 

Мўғулистон Президенти самимий учрашув учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдириб, ШҲТ саммити юксак савияда ташкил этилганини қайд этди. Мўғулистон мамлакатимиз билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. 

Теглар:Ўзбекистон – Мўғулистон Ислом Каримов Цахиагийн Элбегдорж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Jamshid
10:40 25.06.2016

Keng ko'lamli hamkorlik kelajakka sarmoyadir



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар