...
МЕНЮ
ONLINE TV

Равшан Шавкатович янги ташкил этилган палатага раис бўлди


10:55, 25.09.2018 Жамият
 4 211

Вазирлар Маҳкамасининг тайинлов тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Равшан Шавкатович Изамов Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг раиси этиб тайинланди.

Маълумот учун, Равшан Шавкатович Изамов 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2001 йил Тошкентдавлат тиббиёт институтини тамомлаган. 2005 йил Дерматовенерология мутахассислиги бўйича магистр бўлган. 2006 йилда Буюк Британия ҳудуидаги лицензига эга доктор мақомига эришган. Queen MaryUniversity’да тери касалликлари йўналишини тамомлаган. Эстетик тиббиёт бўйича ҳар томонлама тажрибасини оширган.
 
Халқаро стандартларга мос соғлиқни сақлаш инфратузилмасини яратишга, шу жумладан, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини замонавий ускуналар ва илғор ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш Миллий палатанинг асосий вазифаcи ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз 2 август куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори инновация соғлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар