...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нефть нархи рекорд даражага етди


10:40, 25.09.2018 Олам
 4 061

Бундай нарх охирги марта 2014 йил ноябрь ойида кузатилган эди.

Нефть нархи охирги тўрт йилликдаги рекорд даражани қайд этди. Саудия Арабистони ҳамда Россия Дональд Трампнинг нефть ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича таклифини рад этгандан кейин, маҳсулот нархи баррелига 81 доллардан ошган.
 
Бундай нарх охирги марта 2014 йил ноябрь ойида кузатилган бўлиб, баррелига 81.16 долларни ташкил қилган эди.
 
Энг йирик нефть ишлаб чиқарувчилар, Россия ва Саудия Арабистони делегатлари 23 сентябрь куни Жазоирда тўпланишган. Мажлисда глобал нефть ишлаб чиқариш даражаси ҳамда АҚШнинг Эронга қўйган санкциялари муҳокама қилинган.
 
Шунингдек, кейинги йилнинг бошларида нефть нархини баррелига 100 долларга кўтариш режалаштирилган.
 
Трампнинг нефть ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали маҳсулот нархини пасайтириш таклифи рад қилингандан сўнг, АҚШ бу бўйича чоралар кўришини маьлум қилди.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:АҚШ Россия Саудия Арабистони Нефт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!