...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рават Бипин: “Ҳиндистон АҚШнинг санкцияларидан қўрқмайди”


14:24, 08.10.2018 Олам
 3 379

Ҳиндистон Россиядан С-400 дан ташқари, Камов вертолётлари ва бошқа қуролларни сотиб олади.

Ҳиндистон мустақил сиёсат юритади ва АҚШнинг санкция қўллаш таҳдидига қарамай, Россиядан қуроллар сотиб олади. Бу ҳақда Ҳиндистон Армияси генерали Рават Бипин маълум қилди.
 
Генерал ушбу баёнотни 5 октябрь куни С-400 ҳаво мудофаа ракета тизимини харид қилиш бўйича шартнома имзолагандан сўнг берган.
 
Раватнинг айтишича, Ҳиндистон Россиядан Камов вертолётлари ва бошқа қуролларни сотиб олишга тайёр.
 
Маълумот учун, қурол савдоси бўйича икки мамлакат ўртасидаги шартнома Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ҳиндистонга ташрифи чоғида амалга оширилган. Шартнома қиймати 5 млрд долларни ташкил қилади.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Ҳиндистон С-400 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!