...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раъно Ярашева: 55 йиллик умр, 35 йиллик ижод, 50 та спектакль...


16:31, 15.02.2016 Театр
 8 961

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева 55 ёшни қарши олди.

Бугун, 15 февраль куни Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева қутлуғ 55 ёшни қарши олди.
 
1961 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида таваллуд топган Раъно Ярашева театрда пардозчи бўлиб иш бошлайди. Риҳси Иброҳимова, Тўти Юсупова, Яйра Абдуллаева, тенгқурларидан Муқаддас Холиқовани пардоз қилаётган чоғ улар каби актриса бўлишни, театр саҳнасига чиқишни орзу қилган бўлса ажабмас.
 
1987 йилдан Ўзбек миллий академик драма театрида актриса сифатида иш бошлаган Раъно Ярашева қарийб 40 йил давомида 50 га яқин спектаклларда, хусусан,  “Ёрқиной”, “Жиноят устида ушлансин”, “Кулойим”, “Энага”, “Қаллиқ ўйин”, “Чимилдиқ”, “Уфқ”, "Шайтон ва фаришта”, “Андишали келинчак” каби спектаклларда эсдақоларли роллар ижро этди. Актриса театрдаги саноқли актёрлар қаторида ўз орзусидаги тарихий асарларда роль ўйнаш бахтига ҳам муяссар бўлди. Бунга мисол тариқасида “Увайсий”, “Меҳробдан чаён”, “Сохибқирон Темур” каби спектаклларни келтириш мумкин.  Қолверса, актриса сўнгги йилларда ўзбек киносида яратилаётган фильмларда она образига танланадиган асосий актрисалар рўйхатига кирган. “Севинч”, “Телба”, “Виждон” каби кинофильмлардаги роллари бунинг яққол исботидир.
 
Раъно Ярашева ҳақида сўз кетганда унинг нафақат актриса, балки жомоатчи, тадбиркор ва шоира аёл эканига алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Актриса Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. Унинг қаламига мансуб шеърларни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Замира Суюнова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Камолиддин Раҳматов, Ғиёс Бойтоев, Райҳон Ғаниева, Сардор Раҳимхон, хонандалар Ботир Қодиров, Дилсўз, Дилшод Раҳмонов, Мадина Мумтоз куйлаб чиққан.
 
Раъно Ярашева бир ўғил ва бир қизнинг онаси, 5 набиранинг суюкли бувиси. Актриса ўз ҳаётидан ҳикоя қилувчи “Ортимдаги изларим” номли асарида умр йўли давомида топгани ва йўқотганларига қуйидаги тўрт мисра билан таъриф берган.
 
Ортимдаги изларим – ғамларим, қайғуларим,
Гоҳи шодон, гоҳида сарсон юрган кезларим.
Ортимдаги изларим – ўғлим, она қизларим,
Жон қушимга дон берган – ширин набираларим.
 
“Qalampir.uz” сайти жамоси номидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашевани қутлуғ 55 ёши билан муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик ва ижодий паврозлар тилаб қиламиз. 
 

Теглар:Раъно Ярашева Ўзбек миллий академик драма театри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

NAFISA
17:11 13.04.2016

Meni eng sevimli aktrisam! Bundan xam ulug yoshlarni korib yursinlar Tabriklaymiz!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!