...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодировни “ўлдириш” кимга керак бўлди?


12:49, 11.12.2015 Олам
 5 993

Ниҳоят, Россия ОАВлари Рамзан Қодировга суиқасд уюштирилгани билан боғлиқ Туркия ОАВларида тарқалган хабарлар бўҳтон эканини тасдиқлади.

Куни кеча Туркия ОАВлари  тарқалиб кетган Чеченистон Республикаси давлат раҳбари Рамзан Қодировга суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабар бўҳтон эканлиги тасдиқланди. Бу ҳақда “Интерфакс”га ҳавола қилаётган www.bfm.ru интернет сайти хабар бермоқда.


Машҳур сиёсий арбобнинг ҳаёти билан билан Туркия ОАВларидаги навбатдаги миш-мишлар бизнинг сайтимизда ҳам ёритилган эди. Аввал бошидан шубҳали туюлган бу хабар бир кун ўтиб ёлғон эканлиги маълум бўлди. Ушбу воқеа юзасидан Рамзан Қодировнинг яқинлари билдирган фикрларга эътибор қаратадиган бўлсак, Қодировга уюштириладиган бўҳтонли ҳужумлар Туркия ижтимоий тармоқлари ва нодавлат ахборот агентликларида тез-тез учраб тураши одатий ҳолга айланиб улгурган. Уларнинг сўзларига кўра, “Туркияда Рамзан Қодировнинг номини булғашга қаратилган саъй-ҳаракатлар авж олган”.

Туркия ОАВларининг Қодировга “ташланиши”га давлат раҳбарининг Су-24 ҳарбий самолётининг уриб туширилиши юзасидан Туркияга нисбатан  кескин эътирози баҳона бўлган бўлса ажабмас. Ҳар ҳолда Тукрия ОАВларида бундай пасткашлик жуда кўп кузатилган.

Рамзан Қодиров эса Туркия ОАВларининг бундай хатти-ҳаракатига ўз фикрини билдиргани йўқ. Унга нисбатан ҳеч қандай суиқасд уюштирилмаганини Қодировнинг инстаграм ва твиттер ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирган хабарлари ва суратларидан ҳам сезиш қийин эмас.

Маълумки, бундай ёлғон ахборотларни тарқатиш бўйича Россия ОАВлари ҳам Туркиядан қолишмайди. Умуман олганда,  кўпчилик халқаро ахборот воситалар юқоридаги каби ахборот ўйинларида иштирокчига айланиши  янгилик эмас. Бироқ нафақат Рамзан Қодиров, балки бошқа давлат раҳбарининг ҳаёти ва фаолиятини ёритиш жиддий мавзу саналади. Қизиқ, Рамзан Қодиров ҳақидаги Туркия ОАВларининг навбатдаги бўҳтонини қайси мезонлар билан ўлчаш мумкин.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Рамзан Қодиров тирик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Dilroza
15:05 11.12.2015

Xursandmiz u kishiga ziyon yetmaganidan voqelar rivojini Qalampir.uz sayti orqali kuzatib boramiz . Qadirli Ramzan Qadirovga eng zo'r saytga omadlar tilayman.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!