...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодировга суиқасд қилишди?


09:30, 10.12.2015 Олам
 5 244

Туркия ОАВларида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга суиқасд уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу Туркиянинг навбатдаги ўйини...ми?

Кеча тунда Туркия интернет ОАВларида Чеченистон Республикаси давлат раҳбари Рамзан Қодировга суиқасд уюштирилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Уларнинг кўпчилиги www.vkontakte.ru ижтимоий тармоғига жойлаштирилган маълумотларга ҳавола қилмоқда. Тармоқнинг маълумотларига кўра, Қодиров ҳаракатланаётган автомашинага МХР ҳарбийлари томонидан тўсатдан ҳужум уюштирилган. Бошидан яраланган сиёсий арбоб оғир жароҳатлар билан Москвадаги Склифософский номли касалхонага ётқизилган ва зудлик билан операция қилинган. Унинг ҳозирги аҳволи ҳақида аниқ хабарлар мавжуд эмас, деб ёзади Туркия ОАВлари.

Россия ОАВлари эса ҳозирча сукут сақламоқда. Уларда Рамзан Қодировга суиқасд уюштирилгани ҳақида расмий маълумот берганича йўқ. Бу ҳақда Қодировнинг Facebook’даги саҳифасида ҳам ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.

Бундан олдин Рамзан Қодиров Су-24 ҳалокати билан боғлиқ фожеа юзасидан Туркияга ўзининг кескин норозлигини билдирган эди. Қизиқ, бу Туркиянинг навбатдаги ахборот ўйиними? Бундай хабарларни тарқатиш ортида нима мақсад ётибди? Ёки, ҳақиқатан ҳам, фожеа содир бўлдими? Маълумотнинг ҳаққонийлиги ўрганилмоқда.

Дарвоқе, ижтимоий тармоқларда фаол бўлган Қодиров инстаграмга сўнги суратини бундан 10 соат олдин жойлаган эди. Маълумотларга қараганда, Чеченистон раҳбари кеча Владимир Путиннинг Кремлда бўлиб ўтган тантанали қабул маросимида Россия Федерациясининг фахрий ҳарбийлари билан учрашган. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг тахминларига кўра, Қодировга уюштирилган суиқасд учрашувдан қайтаётган вақтида содир бўлган.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Рамзан Қодиров суиқасд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Dilroza
14:16 10.12.2015

Men xurmar qiladigan insonlardan biri qadrli Ramzan Qadirov. Bu insonni tirik film qaxramoni deb bilaman. Ozini tanimayman qilgan ishlarini sal pal ijtimoiy tarmoqlar orqali o'qib boraman. Tez orada sog'ayib ketishini va tinchlik uchun so'g salomat bo'lishini tilayman.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!