...
МЕНЮ
ONLINE TV

Радиобошловчи Жамшид Ҳожиниёзов 16 йил деганда фарзандли бўлди


11:46, 28.12.2016 Шоу-бизнес
 7 568

16 йилдан буён фарзанд кутаётган Жамшид Ҳожиниёзов рафиқаси билан келишган ҳолда Меҳрибонлик уйидан бола асраб олмоқчи эди.

Бугун, 28 декабрь куни Fm-101 “Ўзбегим таронаси” радиоси бошловчиси Жамшид Ҳожиниёзов фарзандли бўлди. Бу ҳақда радиобошловчи ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар берди.
 
“Яратганга ҳамду санолар бўлсин, яна бир бор оталик бахтига эриштиргани учун!”, деб ёзади радиобошловчи.
 
Ушбу янгиликка у “Ўғил фарзанд муборак” деб ёзилган суратни жойлаштирган. Бундан кўриниб турибдики, Жамшид Ҳожиниёзов ўғил фарзандли бўлган.
 
Қувончли янгиликдан хабар топибоқ, радиобошловчи билан боғландик.
 
“Ҳозир хурсандчилигимнинг чеки йўқ. Рафиқам Зиёдахон билан 1999 йилда турмуш қурганмиз. 2000 йил қизимиз Севинч дунёга келди. Орадан вақт ўтиб, яна фарзанд кўришни истадик. Аммо насиб этмади. Қизимиз 16 ёшга тўлди. Рафиқам билан маслахатлашиб, Меҳрибонлик уйидан бола асраб олишнига қарор қилдик.
 
Ўтган йили барча ҳужжатларни топширдик. Бизга 1 йил кутишимиз кераклигини айтишди. Навбатимизни кутаётгандик. Буни қарангки, Яратган ўзимизни фарзанд билан сийлади. Ўғлим Тошкентдаги 8-туғруқхонада дунёга келди. Вазни 4 250 грамм, бўйи 57 сантиметр. Унга ҳозирча қандай исм бериш ҳақида бош қотираяпмиз”, дейди  радиобошловчи.
 
Жамшид Ҳожиниёзовдан “Набатингиз келса, Меҳрибонлик уйидан ҳам фарзанд оласизми?”, деб сўраганимизда, у “Ҳа, албатта, оламиз”, деб жавоб берди.
 
Фурсатдан фойдаланиб, “Qalampir.uz” сайти ижодкорлари номидан Жамшид Ҳожиниёзовни ўғил фарзанд билан муборакбод этамиз. 
Умида Якубова

Теглар:Жамшид Ҳожиниёзов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Asalxon
13:43 28.12.2016

Фарзанд муборак булсин. Умри билан риски билан ота онаси билан берган булсин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!