...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозонда ўзбекистонлик фуқаро йўл қоидаларини бузиб полициядан қочиб кетди


12:13, 08.11.2016 Олам
 3 514

Полиция ходимлари машина орқасидан қувишди ва ҳайдовчини қўлга олишди.

Қозонда Daewoo Nexia русумли автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Автомобиль ҳайдовчиси дастлаб қўпол равишда йўл қоидаларини бузган, қарама-қарши йўлга чиқиб, машиналар кўплигига қарамасдан, катта тезликда ҳаракатланган. Натижада эса автоҳалокатга учраган. Бу ҳақда “Эфир-24” канали хабар қилди.
 
Машина қарама-қарши йўлга чиқиб, йўлни иккига ажратиб турган темир тўсиқларга бориб урилган. Шундан кейин ҳайдовчи автомобилни ташлаб ўзи қочиб кетди. Бироқ йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ходимлари уни қўлга олишга улгуришди. Аниқланишича, ҳайдовчи Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Дурдона Расулова
 
 

Теглар:ЙТҲ Қозон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!