...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда машина ўғрилари қўлга олинди. Уларнинг бошлиғи ўзбек


17:14, 10.05.2018 Жамият
 5 541

“Жиноий дуэт”нинг саккизта машина олиб қочишга алоқадорлиги исботланган.

Полиция Қозоғистоннинг жанубий пойтахти Олма-ота шаҳрида машиналар олиб қочиш жараёнига бошчилик қилган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда “Nur.kz” нашри хабар берди.
 
Олма-ота Ички ишлар департаментининг маълум қилишича, ўзбекистонлик фуқаро бошчилигидаги ўғрилар гуруҳини фақатгина “ВАЗ” ва “Лада” русумли машиналар қизиқтирган.
 
Бундан ташқари, гуруҳ фақатгина турар жой даҳаларида ҳаракатланган. Ўзбекистонликдан ташқари гуруҳда яна бир ўғри бўлиб, унинг маълумотлари ҳақида келтириб ўтилмаган. Аммо иккинчи ўғри Ўзбекистондан эмас.
 
Маълумотларга кўра, “жиноий дуэт”нинг саккизта машина олиб қочишга алоқадорлиги исботланди. Саккиз автомобилдан олтитаси ҳозирда эгаларига қайтарилган.
 
Айни вақтда гумонланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқаси борлиги текширилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Олма-ота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар