...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари қилган ишларига жавоб берди


16:50, 10.05.2018 Спорт
 10 916

Эронга қарши ўртоқлик ўйинида Суперлига жамоаларида тўп сурувчи футболчилар синовдан ўтказилади.

Бугун, 10 май куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари бош мураббийлари иштирок этишди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Яқинда Индонезияда бўлиб ўтган Халқаро мусобақада иштирок этган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров сафар бўйича ҳисобот берди.
 
Маълумки, Ўзбекистон ОТЖ Индонезиядаги Халқаро мусобақада иштирок этиб, КХДР, Баҳрайн ва Индонезия терма жамоалари қарши ўйинлар ўтказди. Барча учрашувларда дуранг қайд этган вакилларимиз мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритишди.
 
Равшан Ҳайдаров Индонезиядаги мусобақа терма жамоа учун жуда фойдали бўлгани ва расмий мусобақаларда иштирок этиш футболчилар учун катта тажриба майдони бўлишини айтди. Шунингдек, ёзда Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан мураббий ва футболчилар у ердаги муҳит, иқлим, шарт-шароитлар билан яқиндан танишгани ҳақида маълумот берди.
 
Шундан кейин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов Тошкентда ўтган йиғин ҳақида ҳисоботини тақдим этди. Йиғин давомида жами 26 нафар терма жамоага номзод футболчилар синовдан ўтгани, уларнинг жисмоний ва функционал тайёргарликларини текширилгани ҳақида фикр билдирди. Йиғин доирасида ўтказилган иккита назорат учрашуви орқали эса футболчиларнинг майдондаги ҳолатига баҳо берилгани таъкидланди.
 
Шу билан бирга Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Тимур Кападзе ҳам йиғилишда миллий терма жамоанинг Осиё Кубоги – 2019 мусобақасига тайёргарлик жараёни ҳақида ҳисобот бериб ўтди. Жумладан, тайёргарлик доирасида 19 май куни Эрон миллий терма жамоасига қарши сафарда ўртоқлик учрашуви ўтказилиши, бу ўйинга борадиган футболчилар рўйхати шакллантирилаётгани ҳақида айтиб ўтди.
 
Эронга қарши ўртоқлик ўйинида Суперлига жамоаларида тўп сурувчи миллий терма жамоага номзод ёш футболчиларни синовдан ўтказиш асосий мақсад эканлиги айтилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тимур Кападзе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!