...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўшмачилик масалалари мактабда муҳокама қилиниши ўринлими?


16:28, 25.08.2017 Жамият
 4 377

Миробод туманидаги 218-умумтаълим мактабида қўшмачилик қилган аёлнинг қилмиши муҳокама қилинди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида аҳоли билан доимий учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этиш куннинг долзарб масаласидир. Бироқ тадбир уюштиришнинг ўз қонун-қоидалари, одатий тартиблари мавжуд, шундай эмасми? Айниқса, учрашувнинг асл моҳияти, яъни унда муҳокама қилинадиган масалага қараб тадбир жойи белгилаш мақсадга мувофиқ.
 
Тошкент шаҳри Миробод туманининг Чинор маҳалласида жойлашган 218-умумтаълим мактаби биносида тегишли ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ушбу маҳаллада қўшмачилик қилган аёлнинг қилмишини муҳокама этиш бўйича тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Тадбир ўтказилган вақт аниқ кўрсатилмаган бўлсада, кўпчилик олдида изза бўлган қўшмачи аёл тавба-тазарру қилгани ҳақида айтиб ўтилган.
 
Ушбу тадбирда маҳалла фаоллари ва 218-мактабда фаолият олиб борувчи ўқитувчилар иштирок этганини ЎзА мухбири тадбирдан чиққач, иштирокчиларнинг тадбир ҳақидаги фикрлари билан қизиққанда англаб етган.
 
Бизни қизиқтирган ягона савол шуки, нега қўшмачилик қилиб ўзини аҳлоқсизлик ва жиноят комига тортган аёлнинг қилмишлари муҳокамаси айнан мактаб биносида амалга оширилди? Бунинг учун махсус бинолар мавжуд эмасми?
 
Тўғри, айни пайтда мактабларда ўқув жараёни бошланганича йўқ. Бироқ айнан шу кунларда ўқувчиларга янги ўқув йили учун дарсликлар тарқатилмоқда, турли ободончилик ишлари амалга оширилмоқда.
 
Бундай масалалар болалар нигоҳидан узоқроқда амалга оширилиши керак эмасми? Жамоат ташкилотлари ҳар қандай масалаларни мактаб биноларида муҳокама қилишлари қанчалик тўғри?
 
Боз устига тадбирга кўпроқ жамиятга қўшилмайдиган, қонун-қоидаларга беписанд қарайдиган, турли ноқонуний ҳаракатларни содир этиб, ички ишлар идоралари рўйхатида ҳисобда турадиган шахслар, ёшлар кўпроқ жалб этилиши мақсадга мувофиқ экани келтириб ўтилган.
 
Мухбир жиноятчини аслида ўзи яшайдиган уй олдида муҳокама қилиш, унинг қилмишидан қўни-қўшниси хабардор бўлиши, тадбир таъсирчанлиги янада ортишига сабаб бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлаган.
 
Бизнингча, аҳлоқсизлик масалалари, ўта оғир жиноятлар муҳокамаси жамоатчилик иштирокида, бироқ болалар ва ўсмирлардан ҳоли бўлган жамоат жойларида амалга оширилиши лозим. Муҳокама жараёнида қораланган масалани ўзимиз билмаган ҳолда “тарғиб” қилиб қўймаслик муҳим.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Миробод тумани Халқ билан мулоқот Қўшмачилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар