...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қорайган бананнинг фойдаси борми?


10:22, 04.08.2017 Бу қизиқ
 5 180

Мутаҳассисларнинг фикрича, қорая бошлаган банан таркибида саратон ҳужайраларини бартараф этувчи модда мавжуд!

Бананни ҳамма севиб истеъмол қилади. Аммо қанақа банан фойдалироқ — сариқ пўстлими, кўкишроғими ёки тураверганидан қорайиб, анча юмшаб қолганими?
 
Гап шундаки, бананнинг пишмагани ўта пишиб кетганидан нафақат мазаси билан балки таркибий жиҳати билан ҳам фарқ қилади. Диетолог-мутаҳассисларнинг таъкидлашича бананнинг турли муддатдаги ҳолати истеъмолчи организмига турлича таъсир қилади.
 
Жумладан, ўта пишиб кетган, аниқроғи пўсти қорайган банан таркибий жиҳатдан анча юмшоқ ва жуда ширин таъмли бўлади. Бунга сабаб муддати ўтгани сайин банан таркибидаги углевод ва сахароза моддалари эриб, оддий ширин массага айланади. Мутаҳассисларнинг фикрича, маҳсулот шу ҳолатида турли витамин ва микроорганизмларга бой тез хазм бўлувчи хусусиятга эга бўлади.
 
Энг асосийси, қорая бошлаган банан таркибида саратон ҳужайраларини бартараф этувчи модда мавжуд!
 
Бундан ташқари, ўта пишган банан таркибида кучли антиоксидант ҳосил бўлади. Қорайган бананни истеъмол қилиш организмни ҳар қандай инфекция билан курашиш қобилиятини ошириб, иммун тизимини мустаҳкамлайди.
 
Шундай экан, муддати ўтиб, қорая бошлаган бананни ташлаб юборманг. Унинг таркибидаги моддалар жонингизга — жон, қонингизга — қон бўлиб хизмат қилади. 
Муҳайё Саидова

Теглар:Қорайган банан Мутаҳассислар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!