...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қорақалпоғистонлик спортчи 79 кунда иккита автомобиль эгасига айланди


14:29, 07.03.2018 Спорт
 4 374

Дайибекова бундан 79 кун аввал Президент Шавкат Мирзиёевдан Nexia машинаси калитини қабул қилиб олганди.

Кеча, 6 март куни ўзбекистонлик қиличбозлар Дубайда ўтказилган Осиё чемпионати мусобақасининг қиличбозлик баҳсларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиб, ўзбек қиличбозлиги тарихида янги саҳифа очишга муваффақ бўлишгани ҳақида хабар берган эдик.

Alisher Uzoqov tavsiya etadi!
 
Тарихий натижа билан Ўзбекистонга қайтган спортчиларга шу куннинг ўзида Spark, уларнинг устозларига эса Cobalt автомобиллари совға этилди.


 
Ушбу спортчилар ичида бундан 79 кун аввал, 16 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Nexia автомобили билан тақдирланган қорақалпоғистонлик қиличбоз Зайнаб Дайибекова ҳам бор эди.
 
Эътиборли томони шундаки, Зайнаб Дайибековага 79 кун ичида иккита автомобиль - Nexia ва Spark совға этилди.


 
Зайнаб йил якунларига кўра, Ўзбекистонда йилнинг энг яхши қиличбози сифатида эътироф этилгани учун Nexia’га эга бўлганди.
 
Бундан ташқари, яқинда 22 февраль - 5 март кунлари Дубайдаги Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритгани учун унга Spark автомобили топширилди.
 
Шунингдек, қиличбозларни тарбиялаган устозларига 5 март куни Cobalt автомобиллари ҳадя этилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Зайнаб Дайибекова Spark Nexia 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!