...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қора денгиз орқали Россияга сузиб ўтмоқчи бўлган олим қутқарилди


13:03, 16.08.2017 Олам
 2 042

51 ёшли Ширази Мариан кучли оқим сабабли бошқарувни йўқотган.

Туркия Республикаси соҳил қўриқчилари Босфор бўғозида Қора денгиз орқали Руминиядан Россияга қайиқда сузиб ўтмоқчи бўлган тадқиқодчини қутқардилар. Бу ҳақда “Daily Sabah” нашри хабар бермоқда.
 
Нашр берган маълумотларга кўра, 51 ёшли Ширази Мариан кучли оқим сабабли бошқарувни йўқотган ҳамда у соҳил қўриқчилари томонидан қутқариб қолинган.
 
Маълумотларга қараганда, руминиялик олим Ясси университетида фаолият олиб боради. Унинг саёҳатдан кўзлаган мақсади инсон организмига экстремал шароитларнинг таъсирини танага ўрнатилган ўлчагичлар ёрдамида ўрганишдир.
 
Марианнинг саёҳатлари бир ҳафта олдин бошланган бўлиб, олим Туркиядан кейин Грузияда тўхташни режалаштирган. У тўрт минг километрлик масофани босиб ўтишни кўзлаган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Туркия Руминия Россия Ясси университети Ширази Мариан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!