...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қобулда давлат органларидан бирига тегишли машина АҚШ элчихонаси олдида портлади


12:05, 15.08.2016 Олам
 2 464

Қобул шаҳрининг марказий ҳудудида бўлган портлаш натижасида уч киши жароҳатланди ва бинолар зарар кўрди.

Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида бўлган портлаш натижасида уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда TACC хабар бермоқда
 
Портлаш бугун, 15 август куни маҳаллий вақт билан соат 09:00да (Тошкент вақти билан соат 09:30да) содир бўлган. Нашрнинг ёзишича, портловчи мослама Афғонистон Миллий мудофаа вазирлигининг автомобилига ўрнатилган бўлиб, мамлакат Олий суди ва АҚШ элчихонаси жойлашган ҳудудда портлаган. 
 
“Портлаш оқибатида яқин масофада жойлашган дўконларга зарар етди. Аҳоли турар жойларининг деразалари синди”, дейди гувоҳлардан бири.
 
Маълум қилинишича, жароҳатланганлар зудлик билан шифохонага етказилган. Хавфсизлик кучлари эса портлаш бўлган ҳудудни ўраб олишган.
 
Воқеа юзасидан ҳеч бир террорчи гуруҳ жавобгарликни ўз бўйнига олгани йўқ.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Афғонистон Қобул Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!