Ҳозирда жабрланган фуқаролар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон ва Наманган вилоят филиалларига жойлаштирилган.
Ушбу маълумот асосида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази томонидан тезкор чоралар кўрилиб, жабрланганларни шифокорлар назоратида Ўзбекистонга олиб келиш бўйича музокаралар олиб борилган.
Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Фарғона, Наманган вилоят ҳокимликлари ҳамкорлигида жабрланган фуқароларнинг шахсини аниқлаш, яқин қариндошларига хабар етказиш ишлари олиб борилиб, 22 февраль куни соат 14:00 холатига Ўзбекистон Республикасига олиб келиш чоралари кўрилди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирда жабрланган фуқаролар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон ва Наманган вилоят филиалларига жойлаштирилган ва улар билан зарурий тиббий муолажалар ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу портлаш натижасида Токтогул туманидаги Торкент қишлоғида яшовчи Қирғизистон фуқароси ва кафеда ишловчи уч нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланган.
Булар – Азимжон Валиев, Муҳаммадбобир Турғунпўлатов, Рустам Парпиев. Рустам Парпиев эса учинчи даражада куйиш натижасида жиддийроқ жабрланган.
Ҳозирча жабрланганларнинг аҳволи ҳақида батафсил маълумот берилмади.