Аввалроқ, Владимир Путин томонидан совға қилинган машинани сотган Рио Олимпиадаси чемпиони ҳақида хабар берган эдик.
Машинани сотишга қарор қилган спортчи синхрон сузиш бўйича чемпион қиз эканлиги аниқланди. Россия Синхрон сузиш федерацияси раҳбариятининг сўзларига кўра, федерация Рио-де-Жанейродаги Олимпиададаги ғалабаси учун берилган совғани сотмоқчи бўлган спортчига ёрдам беради. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
“Оилавий шароити ва турар-жой масаласини ҳал қилиш учун машинани сотган спортчи қизга, албатта, ёрдам берилади, автомобилни сотиш керак эмас”, дейди федерация ходимларидан бири.
Маълумот учун, Рио Олимпиадасида Россиядан 23та спорт тури бўйича 286 нафар спортчи қатнашди. Якунда Россия терма жамоаси медаллар сони бўйича мусобақада тўртинчи ўринни олди. Россиялик спортчилар жами 56та медаль (19та олтин, 18та кумуш ва 19та бронза) ютишга муваффақ бўлдилар.