...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Россия Бош вазирлигига номзодни кўрсатди


10:15, 08.05.2018 Олам
 13 391

Путин расман Россия Президенти сифатида иш бошлади.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Преиденти Владимир Путин инаугурациясидан кейин Бош вазир Дмитрий Медведев бошчилигида амалдаги ҳукуматни истеъфога чиқариш тўғрисида фармон берганини хабар қилган эдик.
 
Кеча, 7 май куни Путин Россия давлат Думасига мамлакат Бош вазирлигига яна Дмитрий Медведевни номзод сифатида тақдим қилди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилмоқда.
 
Россия қонунчилигига кўра, Президент томонидан Бош вазирликка кўрсатилган номзодни давлат Думаси вакиллари тасдиқласа, у ўз лавозимига киришади.
 
Номзод Медведев охирги етти кун давомида Федерал мажлис аъзолари номзодларини ҳам Думага тақдим қилиши керак бўлади. Ана шунда Россиянинг янги ҳукумати шаклланади.
 
Маълумот ўрнида, олдинроқ, Бош вазир ива унинг 9 нафар ўринбосари ҳамда 22 нафар Федерал Мажлис депутатлари истеъфога кетган эди.
Темур Назаров

Теглар:Путин Россия Медведев Бош вазир Дума 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!