...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин энди “қуролланиш пойгаси”га эътибор қаратадими?


10:56, 23.03.2018 Олам
 4 749

Россия президенти Матбуот котиби Президент Путиннинг келгусида ташқи сиёсат борасидаги режаларини маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путин президентлигининг янги муддатида АҚШ ва Европада кўплаб мамлакатлар билан алоқаларни ривожлантириш тарафдори. Бу ҳақда РИА Новости Россия президенти Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига асосланиб хабар қилмоқда.
 
Песков Путиннинг янги режаларини маълум қилар экан президентнинг кўпроқ Россия ички ишларига оид сиёсат юритаётгани уни дунёнинг бошқа мамлакатларидаги алоқаларидан ажратиб қўйишга қаратилмаганини таъкидлади.
 
Шунингдек, у Путиннинг ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлардаги асосий мақсади мамлакатнинг ички ривожланиши ва тараққиётига хизмат қилиш эканини маълум қилди.
 
Песков президент Путиннинг келгусидаги режаларида, айниқса, “совуқ уруш” аломатларини вужудга келаётган бир даврда қурол-яроғ пойгасида иштирок этиш ва ҳарбий ҳаражатларни кўпайтириш нияти йўқлигини айтиб ўтди.
Икром Раҳмон

Теглар:Дмитрий Песков Путин Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!