...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент террорчиликка қарши муҳим қонунни имзолади


17:57, 18.12.2018 Жамият
 5 349

Қонун Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан қўшма аксилтеррор ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Қонун билан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан қўшма аксилтеррор ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битим ратификация қилинди.
 
Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 декабрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган эди.
 
Битимга кўра, томонларнинг ҳудудларида террорчилик ҳаракатлари содир этилганида ёки шундай хавф-хатар пайдо бўлганида қўшма ҳаракатларни амалга ошириш учун махсус аксилтеррор тузилмаларни тайёрлаш ўқув машғулотларини ўтказишдан мақсад этиб белгиланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Қонун аксилтеррор ўқув машғулотлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар