...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент муҳим қонунни имзолади


18:30, 09.01.2019 Жамият
 8 851

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши эндиликда ҳудудий адлия бошқармалари ва туман адлия бўлимлари бошлиқларининг ахборотини эшитади.

Ўзбекистон Президенти “Баъзи давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқй ахборот” каналида хабар қилинди.
 
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши эндиликда ҳудудий адлия бошқармалари ва туман адлия бўлимлари бошлиқларининг ахборотини эшитади.
 
Бунда Кенгашнинг қарори тегишинча Адлия вазирлигига ҳамда вилоят адлия бошқармасига юборилади.
 
Уй-жой кодексига киритилган қўшимчаларга мувофиқ, уй-жойга доимий прописка қилинган вояга етган шахслар ҳам электр, газ, сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш хизматлари учун ҳақ тўлаш бўйича жавобгар ҳисобланади.
 
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ эндиликда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳужжатни қабул қилувчи органга киритилаётганда унга Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертиза бўйича хулосаси ҳам илова қилинади.
 
Шунингдек, Президент Администрациясига ва Ҳукуматга киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертиза бўйича хулосаси бўлган тақдирдагина кўриб чиқилади.
 
“Ўзбекистон Республикаи Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчалар билан Сенат томонидан адлия вазирининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқ ахборотини эшитиши белгиланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қонун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар