...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент ер ажратишга доир муҳим қонунни имзолади


20:06, 22.12.2018 Жамият
 14 656

Қонун билан Ер кодексига ўзгартиш киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
 
Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
Хусусан, Ер кодекси ҳамда Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда деҳқон хўжалиги учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқароларга ҳам берилади.
 
Илгари бундай участкалар фақат оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга берилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ер кодекси Қонун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар