...
МЕНЮ
ONLINE TV

Портлаш туфайли Европа чемпионлар лигаси ўйини қолдирилди


09:09, 12.04.2017 Олам
 3 138

Воқеа сабаб “Боруссия” футбол клубининг “Монако”га қарши кечадиган ўйини 12 апрелга кўчирилди.

Кеча, 11 апрель куни Германиянинг Дортмунд шаҳрида “Боруссия” футбол клуби автобуси яқинида портлаш содир бўлди. Ҳодиса сабаб 1 киши яраланган. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар тарқатди.
 
Маълумотларга кўра, автобус футболчилар бўлган меҳмонхона олдида турган. Воқеа футболчиларнинг Европа чемпионлар лигаси мусобақасининг чорак финали доирасида “Монако” жамоасига қарши кечадиган ўйинга кетишлари олдидан юз берди.
 
Айрим манбаларда келтирилишича, автобус яқинида 3 та бомба портлаган. Дортмунд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакили эса автобус ойналарига зарар етганини, 1 киши шикастланганини маълум қилиб, ҳозирча айнан нима портлагани аниқ эмаслигини билдирди.
 
“Боруссия” футбол клуби ҳимоячиси Марк Бартра яраланган ва у шифохонага етказилган. Айни вақтда мазкур воқа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
“Боруссия” ва “Монако” ўйини бугун, 12 апрель куни Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Футболчилар Боруссия Дортмунд Монако 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!