...
МЕНЮ
ONLINE TV

Porsche Cayenne русумли машиналар Швейцарияда тақиққа учради


18:33, 19.08.2017 Олам
 2 641

Шу мазмундаги қарор Евро-6 стандарти асосида ишлаб чиқарилган автомобилларга нисбатан қўлланилади.

Швейцария Конфедерацияси ҳукумати атроф-муҳитга зарарли моддаларни чиқарувчи ва дизел моторлари ёрдамида ҳаракатланувчи “Porsche Cayenne” автомобилларини мамлакатда рўйхатга олишни таъқиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
 
Ушбу қарорни қабул қилинишига Европа қитъасида дизел ёнилғиси билан ҳаракатланувчи автомобилларни чеклаш ва уларнинг ўрнига электромобилларни ишлаб чиқариш технолгияларини жорий қилиш билан боғлиқ можаролар сабаб бўлган.
 
Швейцария йўл агентлиги дизел моторлари ўрнатилган автомобилларни давлат рўйхатига олишни тақиқлагани ҳақида Европа ОАВлари хабар берган.
 
Тақиқловчи қарорга кўра, Евро-6 стандартига мос келувчи 3,6 литр ҳажмдаги мотор ўрнатилган автомобиллар мамлакатга киритилмайди.
 
Маълумот учун, бу таъқиқ қарор имзоланишидан аввал рўйхатга олинган шу русумдаги автомобиллар учун амал қилмайди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Porsche Cayenne Швейцария Элекромобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!