...
МЕНЮ
ONLINE TV

Порошенко ва Саакашвили қарама қаршилиги давом этади


19:03, 05.12.2017 Жамият
 2 967

Украинада Саакашвилини ҳибсга олиш учун берилган санкциянинг ижроси таъминланмади.

Биз ўз сайтимизда грузиянинг собиқ президенти, Украинадаги Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина президенти Порошенконинг импичменти учун “юриш” бошлагани тўғрисида хабар берган эдик. 

Бугун Украина прокуратураси Саакашвилини жиноий гуруҳ аъзоларига ёрдам бериш ҳамда уларнинг жиноий хатти-ҳаракатларини бекитганликда гумонлаб, ҳибсга олишга санкция берди.

Куч ишлатар тизим вакиллари санкция ижросини таъминлаш учун Саакашвили яшайдиган уйга келганида, у ўзи яшайдиган саккиз қаватли уйнинг томига чиқиб, ўзини томдан ташлаш билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таҳдид қилди.

Унинг тарафдорлари эса Саакашвили яшайдиган уй атрофида тўпланишиб, куч ишлатар тизим вакилларига қаршиликлар кўрсатишди. Куч ишлатар тизим вакиллари уни томдан тушириб, олиб кетиш учун машинага ўтқазишганида, унинг тарафдорлари машинанинг юришига қаршилик кўрсатиб, автомобилнинг ойналарини синдириб, Саакашвилини автомобилдан чиқариб олишди.

Ҳозирги пайтда унинг тарафдорлари Саакашвили яшайдиган уй атрофида баррикадалар тиклашмоқда. Украина расмий ҳукуматининг Саакашвилини ҳибсга олишга қилиш борасида қилган ҳаракати сиёсатчилар ва сиёсий ташкилотлар томонидан турлича кутиб олинди.

Хусусан, Украина Радасидаги етакчи фракция раҳбарларидан бири Юлия Тимошенко бу ҳолатни “украинанинг қиёфасига айланиб бораётган сиёсий террор”, деб баҳолади. Шу билан бирга, куч ишлатар тизим ходимларини “бундай шармандаликларни тўхтатиш”га чақирди.

Европа Иттифоқининг ваколатхонаси эса “Саакашвили билан ҳозирги вақтда нималар бўлаётганидан хабаримиз бор ва ўйлаймизки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар вакиллари қонун доирасида ҳаракат қилишади ҳамда унинг ҳуқуқларининг поймол бўлишига йўл қўйишмайди”, деган баёнот билан чиқишди.

Ҳукумат вакиллари, хусусан Украина Бош покурори Юрий Луценко Саакашвилини Украинада “расмий ҳукуматни ағдаришга уринишда” айбламоқда.
Порошенко ва Саакашвили қарама қаршилиги давом этмоқда.  

Теглар:Украина Саакашвили Порошенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар