...
МЕНЮ
ONLINE TV

Порошенко Олланд билан келишиб олди


11:06, 14.10.2016 Олам
 2 673

Донбасда жангариларнинг ҳужумлари сабаб хавфсизлик ҳолати ёмонлашган.

“Норманд формати” давлати раҳбари Минскда Донбасс борасида келишувларни давом эттиради. Келгуси ҳафтада эса Украина, Франция ва Германия давлат раҳбарлари телефон орқали конференция ўтказади. Бу ҳақида “Донецк Республикаси янгиликлари” нашри хабар бермоқда.
 
Конференция ўтказиш тўғрисида Пётр Порошенко ва Франсуа Олланд 13 октябрда келишиб олди.
 
Порошенконинг матбуот котиби Святослав Цеголко ўзининг Twitter’даги саҳифасида Украина, Франция ва Германия раҳбарларининг келгуси ҳафтадаги конференцияси ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаган.
 
Матбуот хизматининг хабарига кўра, Порошенко Олландни Донбасда хавфсизлик ҳолати ёмонлашгани, хусусан, жангарилар томонидан қуролли ҳужумлар кўпайгани ҳақида огоҳлантирган.
 
“Украина ва Франция Президнетлпри “махсус аҳамиятга эга хавфсизлик компонент”и ва, биринчи навбатда, Минск келишувларини амалга оширувчи “йўл харитаси” тўғрисида келишувни амалга оширдилар”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Мухтор Абдуллаев

Теглар:Пётр Порошенко Донбасс Франсуа Олланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!