...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистон армияси 5 йилдан бери Толибон асири бўлган оилани озод этди


11:27, 13.10.2017 Олам
 2 512

Вазият юзасидан АҚШ президенти Дональд Трамп ва давлат котиби Рекс Тиллерсон ҳам баёнот берди.

Покистонда Толибон кучлари томонидан асрга олинган Канада фуқароси Joshua Boyle, АҚШ фуқароси Caitlan Coleman ва уларнинг 3 нафар фарзандлари Покистон армияси томонидан амалга оширилган ҳарбий операция чоғида озод этилди.
 
Вазият юзасидан АҚШ президенти Дональд Трамп ва давлат котиби Рекс Тиллерсон ҳам баёнот берди.
 
“Кеча АҚШ ҳукумати ва Покистон ҳукумати ҳамкорликда олиб борган ҳарбий операция чоғида Boyle–Coleman оиласи озод қилинди. Улар энди эркинликда”, деб таъкидлаган Трамп.
 
Тиллерсон, “Мен бу масалани ҳал қилишда  АҚШ ҳукуматининг кўплаб саъй-ҳаракатларини олқишлайман ва АҚШ элчиси David Haleнинг Покистон томони билан тузган муносабатларидан фахрланаман”, деган ўз баёнотида.
 
Boyle–Coleman оиласи Толибон кучлари томонидан 2012 йилда Афғонистонда ўғирлаб кетилган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Покистон Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!