...
МЕНЮ
ONLINE TV

Погба “ПСЖ”га, Неймар “Юнайтед”га ўтадими?


19:59, 11.04.2018 Спорт
 2 393

Бразилиялик футболчи Жозе Моуриньо билан бирга ишлаш ниятида.

“Манчестер Юнайтед” клуби дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланмиш, Неймарни сотиб олишни режалаштирган. Бу ҳақда “Donbalon” нашри хабар бермоқда.
 
Англияликлар Неймар учун “ПСЖ”га ярим ҳимоячиси Поль Погба ва яна қўшимчасига 200 миллион евро тўлашга тайёр эканликларини билдиришган.
 
Маълумки, Неймар “МЮ” бош мураббийи Жозе Моуриньо билан ишлаш нияти борлигини айтиб ўтганди.
 
“Қизил иблислар” раҳбарияти Моуриньо ва Погба ўртасидаги муносабатлар ёмонлашганидан хабар топиб, айнан шундай қарорга келган.
 
“ПСЖ” раҳбарияти эса Неймарнинг товон пули – 400 миллион еврони тўлаган жамоага трансферни сотиши мумкинлигига шамъа қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Неймар ўтган йили августда “Барселона”дан “ПСЖ”га 222 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Неймар МЮ ПСЖ Поль Погба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!