...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пиёданинг ҳаётини сақлаб қолган ТАТУ талабаси вафот этди


10:13, 02.12.2016 Жамият
 12 969

Машинани бошқариб келаётган 22 ёшли ҳайдовчи эса воқеа жойининг ўзида вафот этган.

Кеча, 1 декабрь куни Тошкент шаҳрида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Воқеа натижасида ҳайдовчи оламдан ўтган. Бу ҳақда сайтимизнинг ишончли манбалари хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, автоҳалокат Амир Темур шоҳ кўчаси, Тошкент телеминораси қаршисида, соат 21:00 атрофида содир бўлган.
 
Манбанинг айтишича, йўл-транспорт ҳодисаси пиёданинг эҳтиётсизлиги сабаб келиб чиққан. Йўл юзига тўсатдан чиқиб қолган беэътибор пиёдани уриб юбормаслик учун Lacetti ҳайдовчи автомобиль рулини бошқа тарафга бурган ва йўл четидаги дарахт билан тўқнашган. Катта тезликда келаётган автомобиль дарахтга келиб урилиши натижасида таниб бўлмас ҳолатга келиб қолган.
 
Машинани бошқариб келаётган 22 ёшли ҳайдовчи эса воқеа жойининг ўзида вафот этган. У Тошкент давлат ахборот технологиялари университети талабаси экани айтилмоқда.
 
Маълумотларга қараганда, Lacetti’да ҳайдовчидан ташқари бошқа йўловчи ҳам бўлган. У оғир аҳволда шифохонага етказилган.

Теглар:ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар