...
МЕНЮ
ONLINE TV

ХонандаОйпопук Эшонхонова хонадонида тўй


09:53, 02.12.2016 Шоу-бизнес
 8 147

Тўй оқшоми Тошкентдаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтган.

Кеча, 1 декабрь куни таниқли хонанда Ойпопук Эшонхонова ўғли Шоҳ Аббосни уйлантирди. Бу ҳақда Эшонхонованинг дугоналари хонандалар Дилфуза Исмоилова ва Умида Мирҳамидова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар бермоқда.
 
Анчадан буён ТВ ва радиоларда кўринмай қолган Ойпопук Эшонхонованинг тўйига Ўзбекистон халқ артистлари Лутфулла Саъдуллаев, Мирза Азизов, Фаррух Зокиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулчеҳра Саъдуллаева, Мавлуда Асалхўжаева, Сайёра Қозиева, Фатҳулла Маъсудов, хонандалар Дилфуза Исмоилова, Умида Мирҳамидова, Шоҳсанам, Манзура Йўлдошева ташриф буюришган.
 
Маълумотларга қараганда, тўй оқшоми Тошкентдаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтган.
 

Теглар:Ойпопук Эшонхонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!