...
МЕНЮ
ONLINE TV

Петербургда ўзбек ўзбекни зўрлаб, ташлаб кетди


15:10, 06.05.2017 Олам
 9 972

“Одноклассники” ижтимоий тармоғида танишиб, гаплашиб юрган. Озодбек исмли эркак уни учрашувга таклиф этган.


Петербург ёнидаги шаҳарчалардан бирига айлангани чиққан ўзбекистонлик эркак ўз ватандошини тажовузкорона зўрлаган, сўнг машинадан итариб ташлаб кетган

Жанубий Кронштад йўлида яланғоч ётган қизни бир автомобил ҳайдовчиси пайқаб қолиб, унга ёрдам кўрсатиш учун тўхтаган ва полиция ходимларига хабар берган. 

35 ёшли ўзбекистонлик аёл полиция ходимларига барча тафсилотларни айтиб берган.

Унинг сўзларига кўра, у ўзининг ватандоши билан “Одноклассники” ижтимоий тармоғида танишиб, гаплашиб юрган. Озодбек исмли эркак уни учрашувга таклиф этган. Кейин тажовуз қилиб, машинадан улоқтириб юборган.

Ҳозирда аёлнинг соғлиги яхши, уни маҳаллий шифохонага етказишган.

Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Одноклассники тажовуз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Олим
16:48 06.05.2017

badtar bo'lsin !!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!