...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Одноклассники” ўз мессенжерини ишга туширди


16:51, 14.07.2016 Технология
 4 794

Энди мазкур сайтда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар ва Android, iOS платформали смартфон эгалари янги мессенжердан фойдаланишлари мумкин.

“Одноклассники” шахсий хабарлар билан алмашиш учун “ОК хабар” деб аталувчи алоҳида мобил иловани тақдим этди.  Мазкур иловадан Россия ва бутун дунёдаги ушбу ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари  ҳамда исталган  Android, iOS платформаларида ишловчи смартфон эгалари фойдаланишлари мумкин. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
 
Ушбу мессенжер дастури интернет тезлиги секин бўлганда ҳам жуда яхши ишлайди ва “Одноклассники”да рўйхатдан ўтишни талаб этмайди.
 
Янги мессенжер орқали смартфондаги телефон китобчасидаги “Одноклассники”да рўйхатдан ўтган рақам эгалари ва ижтимоий тармоқдаги дўстларингизга хабар юборишингиз мумкин. Мессенжерда нафақат матнли хабар, балки фото, аудио, видео, стикер ва GIF-тасвир ҳам юбориш мумкин.
 
Маълумот ўрнида,  “Одноклассники” ижтимоий тармоғи “Mail.Ru Group” таркибига киради. Мазкур лойиҳа 2006 йил 4 мартда ишга туширилган. 2016 йилдаги статистикага қараганда,  ушбу сайтда 205 миллиондан ортиқ фойдалнувчи рўйхатдан ўтган ва бир сутка давомида 51 миллион фойдаланувчи сайтга ташриф буюради.  “Одноклассники”га  Попков Альберт Михайлович асос солган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Одноклассники Мессенжер Ижтимоий тармоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!