...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари ишдан олинди


16:32, 09.02.2018 Жамият
 3 982

Улар шифохона ичкарисида инфекциянинг олдини олишга эътиборсизлик билан қараган.

Андижон вилояти Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси айрим раҳбар ходимлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, профилактика тадбирларини олиб бориш, шифохона ички инфекциясининг олдини олиш каби долзарб вазифаларни қониқарсиз бажариб келган.
 
Шу муносабат билан Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Қ.Сайидумаров, унинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Қ.Мамадалиев, ҚВП координатори А.Мискинова, кўп тармоқли марказий поликлиника мудири Д.Деҳқонова, шошилинч тиббий ёрдам бўлими мудири Т.Тожибоев, жарроҳлик бўлими мудири М.Юнусов, тез тиббий ёрдам мудири Н.Мамадалиева, терапия бўлими мудири М.Тешабоевалар ўз лавозимидан озод этилган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов иштирокида ўтказилган Ҳайъат йиғилишида Тошкент шаҳар И.Иргашев номли 4-сон клиник шифохонаси устидан келиб тушган шикоят сабаб шифохона бош шифокори С.Алимов, шифохонанинг бош ҳамшираси Ш.Алимова, травматология бўлими мудири Т.Тоғаев ва травматология бўлими ҳамшираси М.Толипова ўз лавозимидан озод этилган эди. 
Фирдавс БЕК

Теглар:Андижон шифокор тиббиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар