...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Сурхондарёда айрим МХХ раҳбарларини сотқинликда айблаб, ишдан олди


16:25, 09.02.2018 Жамият
 14 259

Йиғилишда ёзилган аудиода Президент Шавкат Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизматининг юқори мартабали расмийларига қаратилган кескин танқидлари акс этган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19-20 январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президентнинг ташрифи давомида 19 январь куни Қизириқ туманида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтганди.
 
Йиғилишда ёзилган аудиода Президент Шавкат Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизматининг юқори мартабали расмийларига қаратилган кескин танқидлари акс этган.
 
Президент МХХнинг яна бир неча амалдорларини сотқинликда айблаб қуйидагиларни таъкидлаб ўтган:
 
Видео:
 
Аудиода таъкидланишича, Сурхондарёда МХХнинг қуйидаги ходимлари ишдан олинган:
 
  • Бойсун МХХ раҳбари майор Эшқувватов Суннатулло Равшанович;
 
  • Ангор тумани МХХ раҳбари Баҳром Абдумўъминов;
 
  • Ангор туман тергов бўлими бошлиғи капитан Бердимуҳаммедов.
 
Шундан кейин Президент Ўзбекистон Республикаси МХХ раисининг 3 ўринбосарини ишдан олгани ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев қуйидагиларни маълум қилган:
 
“МХХнинг генералларини, учта раис ўринбосарларини ишдан олиб ташладим. Сурхондарёда ишлаб кетгани бор эди, Тошпўлатов (Шуҳрат Тошпўлатов - 2017 йилнинг июлидан МХХ раиси ўринбосари, Тошкент вилояти бўйича бошқарма бошлиғи -таҳр). Ғирт ўғри эди. 
Икром Раҳмон

Теглар:Шавкат Мирзиёев МХХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар