...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пак Кин Хе расман Жанубий Корея президентлигидан четлатилди


10:11, 10.03.2017 Олам
 2 238

Кореянинг қатор сиёсат арбоблари ва ОАВлари муддатидан аввалги президент сайлови санаси тахминан 9 майга тўғри келишини маълум қилишган.

Жанубий Корея Конституцион суди 10 март куни президент Пак Кин Хенинг импичментини қабул қилди. Йирик коррупцион муаммо туфайли 9 декабрь куни мамлакат парламенти Пак Кин Хени ҳукумат раҳбарлигидан четлатганди. Жанубий Кореянинг 8 нафар судьяси бир овоздан унинг импичментини қабул қилди. Бу ҳақда “Kyodo” ахборот агентлиги хабар берди.
 
Эндиликда Пак Кин Хе расман мамлакат бошқарувидан четлатилди. 60 кун ичида муддатидан аввалги президент сайлови ўтказилиши лозим. Агар импичмент маъқулланмаган тақдирда, Пак Кин Хенинг президентлик фаолияти 2018 йил февраль ойида якунланиши, сайлов эса жорий йил 20 декабрь куни ўтказилиши лозим эди.
 
Кореянинг қатор сиёсат арбоблари ва ОАВлари муддатидан аввалги президент сайлови санаси тахминан 9 майга тўғри келишини маълум қилишган.
 
Сўровларнинг кўрсатишича, “Тобуро” Демократик партияси етакчиси Мун Чжэ Ин, Бош вазир ва айни вақтда президент вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан, Жанубий Чхунчхон провинцияси губернатори Ан Хи Чжон, Соннам шаҳри мэри Ли Чжэ Мён, Халқ партияси вакили бўлган Ан Чхоль Су президент лавозимига даъвогарлик қилишлари мумкин. 
Дурдона Расулова
 

Теглар:Пак Кин Хе импичмент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!